Bitwise компаниясининг инвестициялар бўйича директори Мэтт Хоуганнинг айтишича, тартибга солишга оид чекловлар криптовалюталарнинг молиявий соҳада амалий яхшиланишларга эришиш имкониятини чекламоқда. У стейблкоинлар фоиз тўлай олмаслигини таъкидлади ва Вашингтондаги чўзилиб кетган музокаралар ҳам соҳанинг инновацияларга интилишини сусайтирганини айтди.
Хоуган муаммони шундай тасвирлади: «Крипто учун муаммолардан бири — энг яхши имкониятларимиз кесиб ташланган бир пайтда, реал ҳаётдаги фойдамизни исботлашга уринаётганимиз», — деди у. Унинг айтишича, стейблкоинлар фоиз таклиф қила олмаган ҳолда рақобатлашишга уринмоқда, бу эса банк лоббисига ён беришдир: «Бунга энг яхши мисол — стейблкоинлар. Улар банк лоббисига ён бериш учун фоиз тўлашга рухсат берилмаган ҳолда бозор улуши учун курашмоқда», — дея баҳолади Хоуган.
Мақолада қайд этилишича, стейблкоинлардан олинадиган даромад таҳлилчилар ҳал этилмаган масалалар қаторида тилга олган муаммолардан бири бўлиб, бу CLARITY Act’нинг қабул қилинмай қолишига сабаб бўлган. Бунга жамоат банкларининг депозитларга таъсир юзасидан билдирган хавотирлари ҳам сабаб бўлган. Хоуган токенлаштирилган акцияларга ҳам тўхталди: Францияда акцияларни узоқроқ муддат сақлашга рози бўлган акциядорлар кўпроқ дивиденд олиши мумкин, аммо бу билан боғлиқ ҳужжатбозлик мураккаб. У шундай деди: «Крипто бу ишни осонлаштириши мумкин. Агар компаниялар токенлаштирилган акциялар учун истисно доирасида узоқ муддатли акциядорларни рағбатлантириб, янги форматда қисқа позиция очувчиларга қарши ҳаракат қила олса, улар бундай имконият учун навбатда туришига ишонаман», — дея таъкидлади у.
Унинг айтишича, тартибга солиш бўйича музокаралар крипто имкониятларининг молия тизимига кириб келишини секинлаштириб, инновацияларнинг кўлами ва суръатини пасайтирди. «Вашингтондаги музокаралар бизни шу қадар толиқтирдики, тизимни тубдан янгилашга бўлган иштиёқимизнинг бир қисмини йўқотдик. Буни тушунаман, аммо бу жуда хафа қилади», — дея хулоса қилди у ва крипто АҚШ тизимини такомиллаштириши кераклиги, акс ҳолда жамоатчилик эътиборини йўқотиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.




